19:56 / 20.05.2021
3 759

Путин Россиядан «бирор нарсани тортиб олмоқчи бўлганларнинг тишлари қоқиб олиниши»ни айтди


Россия «ундан бирор нарсани тортиб олмоқчи бўлганларнинг тишларини қоқиб олади», деди Россия президенти Владимир Путин.
«Ҳамма биздан қаердандир ниманидир тортиб олишни хоҳлайди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, айримлар Сибирнинг табиий бойликлари фақат битта мамлакатга тегишли эканлиги адолатдан эмаслигини очиқчасига айтишга журъат қилмоқда.

«Бундай гапларни айниқса очиқчасига эшитиш жуда ғалати. Аммо улар шуни билиб қўйишсинки, бизни тишламасликлари учун уларнинг тишларини қоқиб оламиз. Бунинг гарови эса қуролли кучларни ривожлантиришдир», — деди Путин.

Унинг қайд этишича, Россия мудофаага пул ажратиш бўйича юқори ўнталикнинг охирги қаторларидан жой олган. Бу борада АҚШ ва Япония Россиядан юқорида турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россиядан «бирор нарсани тортиб олмоқчи бўлганларнинг тишлари қоқиб олиниши»ни айтди