08:57 / 25.05.2021
1 366

Бу мамлакат ЕИда биринчи бўлиб COVID-19га қарши жамоавий иммунитетга эришди

Бу мамлакат ЕИда биринчи бўлиб COVID-19га қарши жамоавий иммунитетга эришди

Фото: «Depositphotos / liubovterletska»

Мальта коронавирусга қарши жамоавий иммунитетга эришди, аҳолининг 42%и тўлиқ иммунизациядан ўтган, дея соғлиқни сақлаш вазири Крис Фернга таяниб «Times of Malta» хабар беради.

«Бугун биз жамоавий иммунитетга эришдик. Вакцина — вирусга қарши қурол», — дея Ферн сўзларини келтирмоқда газета.


Шунингдек, вазир душанба кунига келиб мамлакат аҳолисининг 70 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг ҳеч бўлмаганда битта дозаси билан эмланишини таъкидлади. Июль ойидан бошлаб тўлиқ иммунизациядан ўтганлар учун ташқарида ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди. Касалликлар сони камайишига қараб чекловлар янада юмшатилиши режалаштирилмоқда. Яқин кунларда вакцинация сертификатларини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бу мамлакат ЕИда биринчи бўлиб COVID-19га қарши жамоавий иммунитетга эришди