22:30 / 29.05.2021
2 478

Саудия Арабистони 11 мамлакатдан қиролликка кириш тақиқини олиб ташламоқда


Фото: AP Photo / Hasan Jamali
30 майдан Саудия Арабистони коронавирус пандемияси сабабли 11 мамлакатдан қиролликка киришга қўйилган тақиқни олиб ташламоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, БАА, Португалия, АҚШ, Франция, Швеция, Швейцария, Япониядан қиролликка келишга рухсат берилди. "Уларга нисбатан санитар карантин қўлланилади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу мамлакатларда пандемия барқарор ва самарали назорат қилинаётгани сабабли ушбу қарор қабул қилинган.
Саудия Арабистони 3 февралда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 20та мамлакатдан қиролликка киришни тўхтатганди.

Қиролликда декабр охиридан 17 майгача қатъий карантин чоралари амал қилди. 17 майдан бошлаб коронавирусга қарши эмланганларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони 11 мамлакатдан қиролликка кириш тақиқини олиб ташламоқда