15:30 / 31.05.2021
1 815

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бўйича қонун қабул қилмоқчи


АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат сиёсатига чегарани ноқонуний кесиб ўтган оилаларни тезда депортация қилишга имкон берадиган иммиграция сиёсатини қайтариши мумкин. Бу ҳақда Axios сайти ишончли манбаларига асосланиб хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, ушбу ҳафта АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги муҳожирларни тезкор депортация қилиш масаласини ўрганиши керак. Оқ уйнинг баъзи маслаҳатчилари ушбу чорани потенциал ноқонуний чегараларни бузувчиларни тўхтатиш усули сифатида тавсия қилишмоқда.

АҚШ маъмурияти вакили ҳозирча якуний қарорлар қабул қилинмаганини, ҳар доим адолатли ва тартибли иммиграция тизимини яратишнинг турли хил вариантлари кўриб чиқилаётгани ҳақида айтган.

1996 йилда яратилган тезкор равишда чиқариб ташлаш тизими баъзи муҳожирларни тўлиқ ва узоқ суд жараёнисиз депортация қилишни осонлаштириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бўйича қонун қабул қилмоқчи