09:00 / 02.06.2021
2 576

«Мусулмон давлатлар бирлашиши зарур»

«Мусулмон давлатлар бирлашиши зарур»

Покистон Миллий ассамблеяси (парламенти) спикери Асад Қайсар “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида мусулмон мамлакатлар бирлашиши зарурлигини таъкидлади.

“Фаластин ва Кашмирдаги вазият 70 йилдан бери БМТнинг кун тартибида турибди, биз мазкур ташкилот ўз мажбуриятларини бажаришга киришишини ва низоларни ҳал қилишга ёрдамлашишини истаймиз”, – деди Қайсар.

Шунингдек, у дунё мусулмонларининг муаммоларини ҳал қилиш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотини ривожлантириш зарурлиги, бу эса фақатгина ташкилотга аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга ошиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Дунё адолатни қўллаб-қувватлаши зарур, – деди Покистон парламентининг спикери. – Исроил ва Ҳиндистон айбсизларни ўлдиряпти, ҳарбий жиноятлар содир этяпти. Фаластинда геноцид юз беряпти, бироқ дунё жим турибди”.

Асад Қайсар жаҳон ҳамжамиятини адолатсизликка қарши чиқишга, Исроил томонидан фаластинликларнинг, Ҳиндистон томонидан эса кашмирликларнинг ҳуқуқлари бузилишини тўхтатишга кўмаклашишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » «Мусулмон давлатлар бирлашиши зарур»