08:30 / 03.06.2021
2 282

Хитойнинг iPhone ишлаб чиқарувчи заводи кучли аланга ичида қолди (видео)


Фото: скриншот видео
Шэньчжэнда жойлашган Apple компанияси смартфонлари ишлаб чиқариладиган Foxconn компанияси заводида катта ёнғин келиб чиқди. Гувоҳлар нафақат ёнғин, балки портлашлар ҳақида ҳам хабар беришмоқда, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Tech.24tv.ua маълумотларига кўра, ёнғин жуда катталашиб кетган. Кўплаб ўт ўчириш машиналари бинонинг ёнида пайдо бўлган.
Шунга қарамай, Foxconn компанияси томдаги ёнғин бартараф этилгани, сабаблари эса ўрганилаётганини маълум қилди.

Компаниянинг таъкидлашича, на одамлар, на ишлаб чиқариш зарар кўрган. Ҳозир унинг сабаби текширилмоқда.

Shenzhen Guanlan Foxconn бутун дунё бўйлаб Apple iPhone ишлаб чиқаришда муҳим база ҳисобланади. iPhone биринчи моделидан тортиб янги iPhone 12 га қадар ҳаммаси шу заводда ишлаб чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг iPhone ишлаб чиқарувчи заводи кучли аланга ичида қолди (видео)