09:25 / 04.06.2021
2 103

Украинадаги илк қамоқхона кимошди савдосида 14 млн долларга сотилди


Украина адлия вазири Денис Малюська мамлакатдаги биринчи қамоқхона – Львовдаги 148-ахлоқ тузатиш колонияси сотилганини маълум қилди. «Бугун кимошди савдосида Львовдаги 148-ахлоқ тузатиш колонияси сотилди», деб ёзди у Facebook саҳифасида.

Адлия вазирининг қўшимча қилишича, етти нафар қатнашчи иштирок этган кимошди савдосида объект нархи уч бараварга – 377,5 млн гривенга (13,9 млн доллар) ошган. Малюськанинг сўзларига кўра, сотувдан тушган маблағнинг 30 фоизи давлат бюджетига, 70 фоизи қамоқхона инфратузилмасини тиклашга йўналтирилади.

Март ойида Ирпенск ахлоқ тузатиш маркази 220 млн гривенга (8 млн доллар) сотувга қўйилган, аммо қатнашчилар бўлмагани туфайли савдо амалга оширилмаганди. Апрелда лот ярим нархига сотувга қўйилди, бироқ бу сафар ҳам иштирокчилар топилмади.

Февралда Украина адлия вазирлиги ва давлат мулк фонди «қамоқхоналарни хусусийлаштириш» лойиҳасини эълон қилганди. Лойиҳа доирасида фаолияти тўхтатиб қўйилган ахлоқ тузатиш муассасалари мулклари кимошди савдосида сотилади.

Жазони ижро этиш департаменти маълумотларига кўра, Украинада юздан ортиқ қамоқхона бўлиб, улардан 27таси фаолияти тўхтатилган ва яна 9тасини ёпиш режалаштирилган. Львовдаги 148-ахлоқ тузатиш колонияси 2018 йилдан бери ишламайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги илк қамоқхона кимошди савдосида 14 млн долларга сотилди