08:30 / 06.06.2021
1 437

Виталий Кличко — лавозимидан олиб ташлаш борасидаги таҳдидлар ва коррупция ҳақида

Виталий Кличко — лавозимидан олиб ташлаш борасидаги таҳдидлар ва коррупция ҳақида

Фото: «Корреспондент»
Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг айтишича, унга лавозимидан олиб ташлаш борасида таҳдидлар кўпайган, Президент офисида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари коммунал ташкилотларга серқадам бўлиб қолган.

«Менга тинмай таҳдид қилишади, ҳатто расмий амалдорлар буни айтяпти. Назаримда, президент Конституция кафолати сифатида ўзини тутиб туриши, қонунларга амал қилинаётганини шахсий намунасида кўрсатиши шарт», — деди Кличко.

Рингдаги курашни сиёсатда давом эттираётган Кличконинг айтишича, «Киев катта, бироқ одамлар бир-бирларини билишади».
«Ҳуқуқ-тартибот идоралари нима деяпти: мажлис Президент офисида бўлган, у ерда ... масаласи қўйилган, меҳмонларни кутинглар. Яхши. Кутамиз», — деди мэр.

Кличконинг айтишича, коррупция йўқ эмас — бор, Киев ҳокимияти у билан курашмоқда. Жавобгарликка эса фақат коррупцияга дахлдор одамлар тортилиши керак.

Таъкидлашича, унинг энг бебаҳо бойлиги бу — обрўси. Шунинг учун ҳам бу масалада доим ҳушёр. Мэрнинг фикрича, кимдир «Кличко — коррупционер» деган умумий манзарани келтириб чиқариш ниятида.
Виталий Кличконинг иқрор бўлишича, Украина президенти билан сўнгги маротаба ярим йил аввал мулоқот қилган экан.

Маълумот учун: Виталий Кличко Киев кенгаши раҳбарлиги ва Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбарлигини бирга олиб боради. Ўтган кузда у Киев шаҳри мэрлигига қайта сайланганди.

Бироқ 2021 йил баҳорига келиб у ва Президент офиси ўртасида илгаритдан илиқ бўлмаган муносабатлар янада совиди. Владимир Зеленский жамоаси 2019 йилдан бери Кличкони пойтахт мэри лавозимидан кетказишга уриниб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Виталий Кличко — лавозимидан олиб ташлаш борасидаги таҳдидлар ва коррупция ҳақида