10:30 / 06.06.2021
2 019

Трамп: «Хитой коронавирус сабаб камида 10 трлн. доллар товон тўлаши керак»


АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Хитой коронавирус пандемияси сабаб бошқа мамлакатларга камида 10 триллион доллар товон тўлашга мажбур дея ҳисоблайди. Трамп бу ҳақда Шимолий Каролинада бўлиб ўтган республикачилар анжумани пайтида айтиб ўтди.

«Америка ва бутун дунё Хитой Коммунистик партиясидан товон пули ва ҳисобдорлигини талаб қиладиган вақт келди. Биз бир овоздан Хитой зарарлар учун пул тўлаши кераклигини эълон қилишимиз керак», - деди Трамп.

Америка Қўшма Штатларининг собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган барча товарларга иложи борича тезроқ 100 фоиз божларни жорий қилиш керак.

Трамп ўз президентлиги даврида ҳам Хитойн коронавирус келиб чиқишида айблаб келганди. Ўз навбатида расмий Пекин буни рад этиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: «Хитой коронавирус сабаб камида 10 трлн. доллар товон тўлаши керак»