Фото: АКИpress
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев зудлик билан шифохонага ётқизилиши лозим. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди, деб хабар берди 24.kg.
Унинг сўзларига кўра, Атамбоев инфарктолди ҳолатида, шунингдек, эски касалликлари қўзғаган. Хусусан, бел қисмидаги оғриқлар кучайган. Аммо бир ой аввал тайинланган суд-тиббий экспертизаси ҳали якунлангани йўқ.
Адвокатнинг айтишича, судга 148 саҳифадан иборат касаллик тарихи нусхаси тақдим этилган.
"Алмазбек Атамбоев комплекс даволанишга муҳтож. У колония шароитида даволана олмайди. Биз жазонинг уй қамоғига ўзгартирилиши юзасидан бир неча марта сўров киритдик. Аммо бизга рад жавобини беришди", - деди Замир Жоошев.
Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоевга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Собиқ президент январда тергов изоляторидан колонияга ўтказилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди