11:14 / 10.06.2021
2 382

Яшаш учун дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди


Фото: Elements.envato
Янги Зеландияда жойлашган Окленд шаҳри 2021 йилнинг яшаш учун энг қулай шаҳри деб топилди. Бу ҳақда The Economist’нинг йиллик ҳисоботига таяниб Deutsche Welle хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, рейтингнинг биринчи ўнталигидан Осиё-Тинч океани минтақасининг саккизта шаҳри жой олган.
Рейтинг тузувчилар дунёнинг 140 шаҳрини бешта асосий мезон бўйича баҳолайди: барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва таълим.

Global Liveability Index 2021 ҳисоботи натижаларига кўра, дунёдаги энг қулай мегаполислар рейтингида биринчи ўриндан Окленд, ундан кейин эса Осака (Япония) жой олди. Учинчи ўринни Аделаида (Австралия), тўртинчини Токио (Япония), бешинчини Веллингтон (Янги Зеландия) эгаллади. Шунингдек, кучли 10 таликка Перт, Мельбурн, Брисбен, Цюрих ва Женева киритилди.

«Янги Зеландиянинг қатъий изоляцияга олиниши ундаги жамиятнинг қайта очилишига шароит яратди ҳамда Окленд ва Веллингтон сингари шаҳарлар фуқароларини пандемиядан аввалги турмуш тарзига ўтказиш имконини берди», — дейилади ҳисоботда.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан буён Янги Зеландия пандемия шароитида ҳам яшаш яхшироқ бўлган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Рейтинг тузувчилар Суриянинг Дамашқ, Лагос (Нигерия), Порт-Моресби (Папуа-Янги Гвинея) ва Дакка (Бангладеш) шаҳарларини яшаш учун энг ноқулай деб топди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яшаш учун дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди