Самарада яшовчи фуқаронинг бурнидан тиш ўсиб чиқди

Самарада яшовчи фуқаронинг бурнидан тиш ўсиб чиқди
Фото: «Mir24.tv»
Самара давлат телерадиоэшиттиришлар компаниясининг хабар беришича, шифокорлар Самара шаҳрида яшовчининг бурнида ўсиб чиққан тишларни аниқладилар.

Болалигида аёлнинг қозиқ тишлари ортидаги «тўртовлон» деб номланувчи тишлар чиқмаган. Магнит-резонанс томография (МРТ)дан сўнг улар гаймор бўшлиғида эканлиги аниқланди. Самаралик аёл операцияга юборилган. Умумий наркоз остида бурундаги тишлар олиб ташланган.

Беморнинг сўзларига кўра, болалигида у доимо бурун битиши синдромидан азият чеккан. Аммо бурнида тишлар ўсаётгани хаёлига ҳам келмаган. Операциядан кейин аёл ўзини яхши ҳис қила бошлаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар