12:47 / 15.06.2021
3 123

Путин президентликдан кетса Россияда нима бўлиши ҳақида гапирди

Путин президентликдан кетса Россияда нима бўлиши ҳақида гапирди

Фото:«РБК»

NBC телекомпанияси журналисти Кир Симмонс Путиндан 2036 йилгача ўз лавозимида қолиш имкониятини берадиган Конституцияга киритилган ўзгартишларни эслаб, ундан кейин Россияда нима бўлишини сўради.


Путин эса биринчи марта иш бошлаган 2000 йилларни эслади. «Мамлакат суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини сақлаш арафасида мувозанатлашаётган, қашшоқлик чегарасидан паст бўлган фуқаролар сони кўп ва бу аҳвол ҳалокатли эди. Энди ҳам муаммолар жуда кўп, аммо вазият умуман бошқача. Бир куни менинг ўрнимга бошқа президент албатта келади. Нега ҳаммаси бирданига барбод бўлиш керак?» - дейди Путин.


«Сиёсий саҳнада ҳар хил қарашларга эга турли одамлар пайдо бўлиши бошқа масала. Бу яхши», - деб қўшимча қилди Путин.

Президентнинг айтишича, у кетгач «мамлакат бир кечада қулаб, барбод бўлмайди».


Шу билан бирга, Путин, агар у конструктив қарашларга эга, «мамлакатга садоқатли» ва «бутун ҳаётини Ватан учун бағишлашга тайёр» одамни кўрса, уни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади.


Путиндан кейинги давр, сиёсий кун тартиби масаласи кўп маротаба кўтарилиб келади. Аммо президентнинг ўзи бу борада аниқ бир фикр айтмаган.


Владимир Путин 2000 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг фаолияти давомида мамлакатнинг Ғарб билан муносабатлари (айниқса, 2014 йилги Қрим аннекцияси сабаб) ёмонлашди. Геополитика саҳнасида Россия ёзғизланиб қолаётгани бўйича фикрлар пайдо бўлди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путин президентликдан кетса Россияда нима бўлиши ҳақида гапирди