13:50 / 15.06.2021
1 188

Яман қирғоқлари яқинида 250 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

Яман қирғоқлари яқинида 250 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

Фото: IQНА
Яман қирғоқлари яқинида ичида муҳожирлар бўлган қайиқ ағдарилиб, 250 дан ортиқ одам чўкиб кетди. Бу ҳақда Sky News Арабиа хабар берди.

Хабарга кўра, қайиқда жами 300 қочқин бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 20 нафаригина омон қолишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, қайиқ бир неча кун олдин Шарқий Африканинг Жибути давлатидан Яман томон йўл олган. Яман қирғоқларига яқинлашиб қолган қайиқ балиқчи кема билан тўқнашиб ағдарилиб кетган. Телеканал манбалари хабар беришича, қайиқни тўрт нафар яманлик бошқарган. Улар ҳалокатдан қочиб қутулганми ёки йўқми, номаълум.

The Guardian хабарига кўра, воқеа икки кун олдин содир бўлган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, у қирғоқдан 10 миля (тахминан 16 км) узоқликда сувда қалқиб юрган қурбонларнинг жасадларини кўриб қолган.
Аввалроқ Бангладешдаги Падма дарёсида тезюрар қайиқ қум ортилган юк кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 26 киши ҳалок бўлган эди.

Ўрта Ер денгизининг Тунис қирғоқлари яқинида эса ичида ноқонуний кўчаётган муҳожирлар бўлган иккита қайиқ ағдарилиб, чўкиб кетган. Ҳалокат оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Шунингдек, Россия байроғи остидаги «Арвин» қуруқ юк ташувчи кемаси Қора денгизда, Туркиянинг Бартин вилояти соҳиллари яқинида чўкиб кетгани ҳақида маълумот берилган эди. Бортда жами 13 нафар экипаж аъзоси бўлгани, уларнинг барчаси россиялик экани хабар қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Яман қирғоқлари яқинида 250 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди