19:20 / 15.06.2021
3 185

Ҳиндистонда 38 хотини ва 89 фарзанди бўлган эркак вафот этди


Ҳиндистоннинг Мизорам штатида яшовчи дунёдаги энг катта оилалардан бирининг бошлиғи Зиона Чана 76 ёшида вафот этди, деб ёзади BBC.

BBC хабарига кўра, Зиона Чана кўпхотинлилик амалиётини қўллаган диний мазҳаб етакчиси бўлган. Эркакнинг 38 рафиқаси, 89 фарзанди ва 36 набираси бор. У диабет ва юқори қон босимидан азият чекарди.

Унинг оиласи Чана Пол насронийлик мазҳабига мансуб бўлиб, мазҳабга қарийб 2 минг киши эргашади. Уларнинг барчаси Чанага қўшни бўлиб яшайди. Чананинг уйи эса Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мизорам штати пойтахти Аижал шаҳридан 55 км узоқликдаги Бактавнг Тлангнуам қишлоғида жойлашган. Мазҳабга 1942 йилда Зиона Чананинг бобоси асос солган.

BBC таъкидлашича, Чананинг оиласи ҳажмини аниқ тахмин қилиш қийин: баъзи хабарларга кўра, аслида унинг 39 рафиқаси, 94 фарзанди ва 33 набираси бўлиб, оила жами 181 кишини ташкил қилади. Чана катта рафиқаси билан 17 ёшида танишган. Ўшанда рафиқаси 20 ёшда бўлган.

Оила тўрт қаватли, 100 хонали уйда яшайди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, хотинлар битта ётоқхонада яшайди, Чананинг ўзи алоҳида хонада яшаган. Хонадон ушбу ғайриоддий оиланинг турмуш тарзини кўришга келадиган сайёҳлар орасида жуда машҳур.

ОАВ маълумотларига кўра, биргина кечки овқат учун оила деярли 100 килограмм гуруч, 60 килограммга яқин картошка ва 30 га яқин товуқ истеъмол қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 38 хотини ва 89 фарзанди бўлган эркак вафот этди