
Фото: DHA
Туркиялик тадқиқотчилар Истанбулдаги машҳур бинолар — Аё София масжиди, Топкапи саройи ва Аё Ирена черкови остидаги кенг алоқа тизимини кашф этди. Бу ҳақда DHA ахборот агентлигига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Тарихчи Арза Улаш уч йил давомида Истанбулнинг қадимий қисмидаги ерости йўлларини ўрганиб чиққан. У Усмонийларга тегишли 285 та ерости иншооти ҳақида архивлар ва кутубхоналарда сақланиб қолган далилларни топган, иншоотларнинг 59 тасига ҳозирча кириш имкони йўқ.
Улашнинг сўзларига кўра, асрлар давомида шаҳарни сув билан таъминлаш учун фойдаланиб келинган ноёб ерости сардобалари, қудуқлар, сув йўллари ва сув омборлари эндиликда яроқсиз ҳолга келган.
Олим, шунингдек, изланишлари давомида Аё Софияга олиб борадиган туннеллар тармоғи ҳақидаги афсона ўз тасдиғини топмаганини таъкидлади.

Фото: DHA

Фото: DHA

Фото: DHA

Фото: DHA

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар