
Гутерришни иккинчи муддатга тайинлаш тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди.
БМТ бош ассамблеяси Антониу Гутерришни иккинчи муддатга ташкилотнинг бош котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда БМТ бош ассамблеяси 75-сессияси раиси Вулқон Бўзқир маълум қилди.
"Антониу Гутерришни 2022 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача иккинчи муддатга БМТ бош котиби деб эълон қиламан", - деди у.
Гутерришни иккинчи муддатга тайинлаш тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Гутерриш БМТ бош котиблигига ягона номзод бўлди. Аввалроқ уни ташкилотнинг хавфсизлик кенгаши қўллаб-қувватлаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар