22:44 / 23.06.2021
4 903

Вирусологлар нима сабабдан эмланганлар ҳам COVID-19’га чалинишини изоҳлади


Фото: Global Look Press
Вакцинациядан кейин ҳам коронавирус билан касалланиш эҳтимоли танадаги иммунитетга боғлиқ бўлиб, у ўзини алоҳида намоён қилади. Бу ҳақда Россиялик вирусологларга таяниб, «РБК» хабар берди.

«Вакцинациядан кейин ҳам касалланиш мумкин, айниқса, ҳозирги шароитда. Яъни аҳоли орасида коронавируснинг янада юқумлироқ штаммлари, масалан ‘британча’, ‘ҳиндча’ вариантлари тарқалаётган бир пайтда. Аммо эмланган одамда касаллик заиф шаклда кечади ва жиддий оқибатлар келтириб чиқармайди», — деди Москва давлат университети профессори, биология фанлари доктори Алексей Аграновский.

Бошқа бир мутахассис, Федерал тиббиёт илмий тадқиқот марказининг ўта хавфли инфекциялар лабораторияси раҳбари, вирусология профессори Александр Чепурновнинг таъкидлашича, бу масалада вакцина етказиб бериш пайтида уни сақлаш шароитларига қанчалик қатъий риоя қилиниши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

«Вакцина ишлаб чиқариш ва шу билан боғлиқ бўлган барча процедуралар ҳамда уни совуқ ҳароратда сақлаган ҳолда етказиб бериш — буларнинг бирортасидаги камчилик ҳам рол ўйнаши мумкин. Агар барчаси бенуқсон бўлса, демак, бизда иммунитет тизимининг индивидуал хусусиятлари омили бор», — деди Чепурнов. Унинг сўзларига кўра, беморга қандай вакцина юборилиши ва унинг асл хусусиятлари қандай экани ҳам муҳимдир.

Россиянинг «ЭпиВакКорона» вакцинасини ишлаб чиққан «Вектор» маркази директори Ринат Максутовнинг сўзларига кўра, илгари муайян касалликка қарши эмланганларнинг бир қисми барибир ўша касалликка чалиниши ҳар қандай вакцинация учун одатий ҳолдир.

Максутовнинг сўзларига кўра, 60 ёшдан ошган кўнгиллиларда ўтказилган клиник тадқиқотлар пайтида биринчи дозани олган 150 кишидан 20 нафари вирус билан касалланган.«Вектор» директори бундай ҳолатларнинг аксарияти вакцинанинг биринчи инъекциясидан 42 кун ўтмагани ва беморларда вакцинага жавобан иммунитет тўлиқ шаклланишга улгурмагани билан изоҳланади. Шунингдек, у аҳолининг 10 фоизида ҳар доим ҳар қандай вакциналарга, шу жумладан, коронавирусга қарши вакцинага жавобан иммунитет шаклланмаслигини айтди.

Москва ижтимоий ривожланиш мажмуаси матбуот хизмати март ойининг охирида вакцинациядан сўнг пойтахтнинг 1000 га яқин вакили коронавирус билан касалланганини хабар қилди. Уларнинг аксариятида (76 фоиз) COVID-19 енгил ёки симптомларсиз кечган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирусологлар нима сабабдан эмланганлар ҳам COVID-19’га чалинишини изоҳлади