13:45 / 25.06.2021
3 045

Коронавируснинг «ҳиндча» штаммига хос симптомлар


Фото: Getty Images
Коронавируснинг «ҳиндча» штаммини юқтириб олганларда қандай симптомлар пайдо бўлиши ҳақида эксперт Ольга Шуппо маълумот беради.

Дарҳақиқат коронавируснинг «ҳиндча» штамми биз кўникканимиз сингари намоён бўлмаслиги ҳақида маълумотлар бор — аксарият беморлар биринчи навбатда иситма ва йўтал эмас, ошқозон-ичак тракти муаммолари, бўғинлардаги оғриқ ҳамда эшитиш қобилиятининг сусайишидан шикоят қилади.

Аммо бу инфекция назоратдан чиққанини билдирмайди. Вируснинг асосий вазифаси кўпроқ одамларни зарарлашдан иборатлигини эсда тутиш керак. Айнан шу сабаб ҳам вирус мунтазам равишда мутацияга учрайди ва мақсадига эришиш учун янги имкониятлар қидира бошлайди.

Симптомлари:
  • кўнгил айниши;
  • иштаҳа йўқолиш;
  • ошқозон билан боғлиқ муаммолар.
Таъкидланган симптомлар аввал ҳам учраган, аммо бу қадар кенг тарқалмаган. Аммо коронавируснинг асосий аломатларидан бири ҳисобланган ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши ҳам ҳамма беморларда учрайвермайди.

COVID-19’да фақат унга хос симптомлар мавжуд эмас. Ҳар янги вирус мутацияси янги усулларни синаб кўради.
Янги штамм, тромбоз ривожланиш хавфини ошириши ҳақидаги маълумот ҳам у қадар қўрқинчли эмас — ушбу асорат коронавируснинг исталган штамми билан зарарланганда ҳам келиб чиқиши мумкин.

Ҳужайраларнинг кислород билан озиқланиш даражасини камайтиргани туфайли қон қуйилиши кузатилади. Эшитиш қобилиятининг сусайиши ёки диарея ўзбошимча ташхис қўйиш учун сабаб бўла олмайди, бу саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг оқибати бўлиши мумкин. Шунга қарамай, дарҳол шифокорга бориш ва текширтириш керак. Коронавируснинг «ҳиндча» штамми ЖССТ қабул қилинган тасниф сабаб (Delta B.1.617.2) дельта деб аталади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг «ҳиндча» штаммига хос симптомлар