20:23 / 29.06.2021
2 113

Абдулазиз Комилов АҚШда USAID’нинг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди


Фото: ТИВ / USAID
27 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан АҚШга боргани тўғрисида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 28 июнь куни Абдулазиз Комилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашган.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Саманта Пауэрни USAID раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклаган ва фаолиятига муваффақият тилаган.

Музокаралар чоғида иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамда Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ечиш борасида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Саманта Пауэр Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ўсишга эришилаётганини олқишлаган ҳамда ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар тараққиёт бўйича мақсадларига эришишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

USAID администратори «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференцияга таклиф учун миннатдорлик билдирган ва форум ишида ўзининг иштирок этиши имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган. Таъкидланишича, музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь ойида АҚШ ҳукумати мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда тўлақонли миссия очилишини эълон қилган эди. 2021 йил 10 июнда Микаэла Мередит Ўзбекистондаги USAID миссиясининг биринчи директори вазифаларини бажаришга киришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абдулазиз Комилов АҚШда USAID’нинг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди