10:39 / 02.07.2021
2 903

Назарбоев Марказий Осиё мамлакатларининг бирлашиш истаги Ғарбга ёқмаслигини айтди


Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев «Портретга чизгилар» деб номланган ҳужжатли фильмда ташқи кучлар ҳақида фикр юритди.

«Бизнинг Марказий Осиё республикаларини бирлаштириш истагимиз Ғарбга ёқмайди. Улар буни истамайди. Улар бизни Россиядан ажратишни истайди. Хитойга қарши шов-шув эса – бу ҳам ташқаридан, учинчи кучлар томонидан бўляпти. Бизни Хитой, Россия билан тескари қилиш учун», деди у.

Назарбоев шунингдек, россиялик айрим сиёсатчиларнинг Қозоғистоннинг шимолий областлари ҳақидаги сўзларига ҳам изоҳ берди.
«Россия ташқи ишлар вазири Лавров Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъволар бўлмагани ва бўлмаслигини айтиб, бу масалага нуқта қўйди. Қолган барча саволлар расмий равишда берилиши керак. Сиёсатчилар ҳар нарсани гапираверади», деди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев Марказий Осиё мамлакатларининг бирлашиш истаги Ғарбга ёқмаслигини айтди