date

Тожикистонга 300дан ортиқ афғон ҳарбийлари қочиб ўтгани маълум қилинди


Тожикистон чегарачилари «Толибон» ҳаракати билан жанглардан сўнг чекинишга мажбур бўлган 300 нафардан ортиқ афғон ҳарбий хизматчиларини республика ҳудудига киритди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизматига таяниб «Ҳовар» агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тожикистон чегарачилари «инсонийлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда» афғонистонлик ҳарбийларга республика ҳудудига киришга рухсат берган.

Қайд этилишича, афғон ҳарбийлари «толиблар билан аёвсиз жанглардан сўнг шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида» чегарани кесиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонга 300дан ортиқ афғон ҳарбийлари қочиб ўтгани маълум қилинди