16:20 / 07.07.2021
2 256

Ҳиндистонда минглаб одамларга коронавирусга қарши сохта вакцина киритилгани фош қилинди


Таъкидланишича, ушбу фирибгарликка тиббий ходимлар ҳам аралашган. Мумбай шаҳри полиция бошқармаси вакили Вишал Тхакурнинг таъкидлашича, шаҳарда ва унга ёндош ҳудудларда бундай сохта эмлаш бўйича камида 12та кампания амалга оширилган.

“Улар эмлаш учун физиологик аралашма қўллашган. Ҳар бир сохта эмлаш пунктида шундай қилинган”, деб маълум қилган Тхакур.
Полиция маълумотларига кўра, 2500га яқин одам сохта вакцина олган. Фирибгарлик ташкилотчилари ушбу алдов орқали 28 минг доллар ишлаб олишган.

“Биз шифокорларни ҳибсга олдик. Улар фирибгарликни амалга оширишда қалбаки сертификат, флакон, шприцлар ишлаб чиқарган клиникадан фойдаланишган”, деб қўшимча қилган полиция вакили.

Айни вақтда ушбу фирибгарлик иши бўйича 14 киши ҳибсга олинган. Улар фирибгарлик, жиноий тил бириктириш, қотилликка суиқасд каби жиноятларда гумон қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда минглаб одамларга коронавирусга қарши сохта вакцина киритилгани фош қилинди