07:22 / 10.07.2021
2 840

«Толибон» Эрон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди


«Толибон» вакиллари Эрон билан чегарадаги Ислом-Қалъа назорат-ўтказиш пунктини эгаллаганини эълон қилган. Бу ҳақда TOLO news телеканали хабар бермоқда.

Бироқ Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳудуд устидан ҳукумат назорати йўқотилганини рад этмоқда.
Шунингдек, айни пайтда Теҳронда «Толибон» ҳаракати ва Афғонистон ҳукумат делегацияси ўртасидаги музокаралар натижасида қўшма декларация имзоланган.

Бу ҳақда «Толибон»нинг Доҳадаги ваколатхонаси матбуот котиби Муҳаммад Наим маълум қилган.
Томонлар урушни давом эттириш хавфи ва унинг мамлакатга етказиши мумкин бўлган зарари бўйича музокаралар олиб борган. Якунда уруш Афғонистон муаммоларини ҳал қилмайди, деган фикрга келишган ва тинчликка эришиш учун барча имкониятларни ишга солиш кераклиги таъкидланган.

Музокаралар давомида делегатлар тинч аҳоли ўлдирилиши, мактаблар, масжидлар ва шифохоналарга қилинган ҳужумларни қоралаган ва урушдан доимий тинчликка ўтиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олган. Бу имкон қадар тезроқ амалга ошиши кераклигига алоҳида урғу берилган.

Учрашувда Афғонистон делегациясига собиқ вице-президент Юнус Қонуний, толиблар гуруҳига эса Қатардаги «Толибон» сиёсий идораси раҳбари Аббос Станекзай раҳбарлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Эрон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди