Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети олимлари фазода бўлган гуручдан илк ҳосилни олишди. Бу ҳақда Хитой телевидениеси маълум қилди.
Хитой 2020 йил 24 ноябрда Ойга “Чанъэ-5” қурилмасини юборганди. Ойнинг кўринувчи томонига қўнган қурилма Ойда тупроқ намуналари йиғиб, уларни Ерга етказганди. Шу билан бирга, ушбу миссия давомида 40 грамм гуруч коинот нурланиши таъсирига учратилган. Кейинроқ ушбу гуруч Хитой жанубида экилиб, ҳозирда ундан биринчи ҳосил олинди.
Олимлар “фазовий гуруч” илмий тадқиқотлар учун катта қийматга эгалиги сабабли ўз тажрибаларини давом эттиришмоқчи эканини маълум қилишган. Уларнинг таъкидлашича, коинот таъсирига учраган гуруч донлари янги серҳосил ва сифатли навларни олишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди