00:15 / 14.07.2021
2 272

Гиннеснинг янги рекорди: дунёдаги энг қиммат бургер тайёрланди


Фото: «Dunya News»
Нидерландиянинг Воортхейзен қишлоғида яшовчи ошпаз дунёдаги энг қиммат бургерни тайёрлади. Бу ҳақда Dunya News нашри хабар бермоқда.

De Daltons ресторанидан Робберт Ян де Веен Гиннеснинг Рекордлар китобини варақлаб ўтирганда 2011 йили Американинг Орегон штатидаги ресторанлардан бири дунёдаги энг қиммат гамбургерни яратганига кўзи тушди.

«Ўша бургернинг нархи тахминан 5 минг доллар бўлиб, оғирлиги 352 килограммни ташкил этган. Бундай таомни ёлғиз киши ея олмайди. Шу боис мен бундан ҳам яхшироғини уддалашим мумкин, деган қарорга келдим», — деди ошпаз.

Веен бир киши учун, лекин энг қиммат маҳсулотлардан кичик бургер тайёрлашга аҳд қилди. У мармар мол гўштидан котлет, истеъмолга яроқли олтин ва Dom Pérignon шампани қўшилган булочкадан фойдаланди. Бундан ташқари, унинг ижод маҳсулига Macallan вискиси қўшилган барбекю қайласи билан белуга икраси ҳам киритилди.

Таомнинг якуний баҳоси жаҳон рекордини янгилади: у чойчақа ва солиқларни ҳисобга олмаганда 5964 AҚШ долларини ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гиннеснинг янги рекорди: дунёдаги энг қиммат бургер тайёрланди