13:00 / 14.07.2021
1 665

Голливуд юлдузи Рассел Кроу 7 минг кишилик навбатда туриб, коронавирусга қарши эмланди


Фото: ТАСС
Америкалик актёр Рассел Кроу коронавирусга қарши эмланиш учун минглаб кишидан иборат навбатда турди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб, вакцинанинг биринчи дозасини олганини билдирган. Аммо айнан қайси вакцина билан эмланганига ойдинлик киритмаган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Якшанба куни қандай ўтказдим? Биринчи дозани олиш учун 7000 нафар фуқародан иборат навбатда турдим», — деб ёзади Кроу.

Фото: Twitter / @Russel Crоwе
57 ёшли Голливуд юлдузининг сўзларига кўра, у 11 июль куни вакцина олган. Актёр вакцинанинг ножўя таъсирлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса ёзмаган.

Маълумот учун, Рассел Кроу «Гладиатор», «Ной» «Рад этилганлар», «Ажойиб йигитлар» каби фильмлари орқали машҳурликка эришган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида «Дедпул» юлдузи коронавирусга қарши эмланиб, 5G ҳақида ҳазил қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд юлдузи Рассел Кроу 7 минг кишилик навбатда туриб, коронавирусга қарши эмланди