18:20 / 23.07.2021
1 266

Олимлар: COVID-19’га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкин

Олимлар: COVID-19’га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкин

Коронавирусга чалинган одамларда антитаналар бир йилдан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкин. Финляндия соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш миллий институти олимлари шундай хулосага келди, деб ёзади «РБК».

Тадқиқотчилар COVID-19’га чалиниб, тузалган кишилардаги антитаналарни олти ой ва бир йилдан сўнг текширди.
Тадқиқот иштирокчиларининг 97 фоизи касалликдан бир йил ўтиб, нейтралловчи IgG антитаналарини сақлаб қолган. Бироқ антитаналар миқдори олти ой олдингига нисбатан тахминан учдан бир қисмга камайган.

Тадқиқотда 2020 йил баҳорида коронавирус билан касалланганлар иштирок этган. Улар касалликка қайта чалинмаган ва коронавирусга қарши эмланмаган эди. Касалланишдан олти ой ўтгач, 1292 кишининг антитаналари текширилди, бир йилдан сўнг эса 367 киши тестдан ўтди.

Олти ойдан сўнг тестдан ўтганларнинг 15 фоизи ва бир йилдан сўнг тестдан ўтганларнинг 13 фоизи касалликнинг оғир шаклини бошдан кечирган ва касалхонага ётқизилган кишилар эди. Ушбу беморларда антитаналар даражаси касалликни енгил ўтказган беморларга қараганда анча юқори бўлиб чиқди. Касалликни оғир ўтказган беморларнинг барчасида бир йил ўтиб, нейтралловчи антитаналар борлиги аниқланди.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, коронавируснинг янги штаммларидан ҳимояланиш даражаси, айниқса илгари касалликни енгил ўтказган беморларда анча паст. Февраль ойида Австриядаги Инсбрук тиббиёт университети олимлари коронавирус билан касалланишдан кейинги иммунитет камида саккиз ой давом этишини айтган. Уларнинг тадқиқотларида  иштирок этганларнинг деярли 90 фоизида ушбу муддатда антитаналар топилган.

Кейинчалик олимлар 160 кундан ошса ҳам коронавирусдан тузала олмаган лейкемияга чалинган уч беморнинг маълумотларини ўрганиб чиқди ва иммунитети заиф бўлган бўлган организмларда COVID-19 мутациялари антитаналарга қарши туриши мумкин деган хулосага келди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Олимлар: COVID-19’га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкин
[/banner_pushhouse