Фото: «РИА Новости»
Япониянинг «Сионоги» (Shionogi & Co) компанияси коронавирус таблеткаларини одамларда синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда «Wall Street Journal» газетаси.
«Сионоги» ижрочи директори Исао Теширогининг сўзларига кўра, кунига бир маҳал ичиш керак бўлган дорилар назарий жиҳатдан вирусни беш кун ичида зарарсизлантиради. Препарат протеаз фаоллигини босади: бу фермент ёрдамида вирус одам ҳужайралари ичида нусха олади.
Теширогининг таъкидлашича, компания Японияда ўтказиладиган синовларга 50 дан 100 тагача соғлом одамни жалб қилишни режалаштирмоқда. «Сионоги» шу йил охирида плацебо назорати остида синовни бошлаши кутилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, синовлар кейинги йилга қадар давом этади. Синаб кўрилаётган дорилар беморларни асоратлардан ва шифохонага ётишдан сақлай олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди