Фото: Норвегия метеор тармоғи
Шарқий Норвегия осмонидан метеорит учиб ўтди, кўпчилик одамлар қаттиқ гумбурлаш овозини эшитган. Сўнг метеорит ерга қулади, деб хабар бермоқда «РБК» Норвегия метеор тармоғига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, 25 июль куни 01:08 да (Тошкент вақти билан 04:08) осмонда нур чақнаб, бу тахминан беш сония давом этган. Хусусан, «оловли шар»ни Ослода кўришган. Метеорит бўлаклари Мудум ва Лиер коммуналари оралиғидаги Финнемарка табиий қўриқхонаси ҳудудига тушган, деб тахмин қилинган.
Кейинроқ Норвегия метеор тармоғи аниқлик киритишича, метеорит биринчи марта Ослодан шимолдаги Нордмаркдаги Кьеркебергет тепалигидан 90 километр баландликда аниқланган, у жануби-ғарбга қараб силжиган. Сўнг метеорит парчаланиб, тахминан 30 дақиқадан кейин Ердан 23 километр баландликда сўнган. Унинг Ерга қулаши натижасида кучли зарба тўлқини юзага келган, уни кўпчилик ҳис қилган. Аммо ҳеч ким жабрланмаган.
Норвегиянинг NORSAR сейсмология маркази метеоритни тунги 01:10 ва 01:15 оралиғида аниқлаган.
Тронхейм шаҳри аҳолиси ҳам «оловли шар»ни кўрган. Метеорит қулашига гувоҳ бўлганлар ҳодисага портлаш ва шамол ҳамроҳлик қилганини айтмоқда.
Шунингдек, Euronews хабарига кўра, бир неча сония давом этган чақнаш жуда кучли бўлиб, атроф худди кундузги вақтдагидек ёруғ бўлиб кетган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди