Суматра оролидаги вулқон шаҳарларнинг кул билан қопланишига сабаб бўлди (видео)

Фото: Twitter
Индонезиянинг Суматра оролидаги Синабунг вулқони фаоллашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилган.
Хабарга кўра тутун устуни 4,5 километр баландликкача кўтарилган. Яқин ҳудудларда жойлашган шаҳарларни вулқон кули қоплаб олган. Лава ҳали отилиб чиқаётгани йўқ, сейсмологларнинг айтишича бу маълум вақтдан кейин содир бўлиши мумкин.
Синабунг вулқони 11 йил олдин 400 йиллик уйқудан кейин фаоллашган. Шундан буён вақти-вақти билан отилиб турадиган мазкур вулқон 25 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Кул шаҳарларни қоплай бошлаганидан кейин 30 мингга яқин аҳоли хавфли ҳудуддан бошқа ерга кўчирилган. Маҳаллий ҳукумат вулқон яқинига келмасликни, хусусан, ундан 5 километр узоқда бўлишни тавсия этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Индонезиянинг Суматра оролидаги Синабунг вулқони фаоллашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилган.
Хабарга кўра тутун устуни 4,5 километр баландликкача кўтарилган. Яқин ҳудудларда жойлашган шаҳарларни вулқон кули қоплаб олган. Лава ҳали отилиб чиқаётгани йўқ, сейсмологларнинг айтишича бу маълум вақтдан кейин содир бўлиши мумкин.
Синабунг вулқони 11 йил олдин 400 йиллик уйқудан кейин фаоллашган. Шундан буён вақти-вақти билан отилиб турадиган мазкур вулқон 25 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Кул шаҳарларни қоплай бошлаганидан кейин 30 мингга яқин аҳоли хавфли ҳудуддан бошқа ерга кўчирилган. Маҳаллий ҳукумат вулқон яқинига келмасликни, хусусан, ундан 5 километр узоқда бўлишни тавсия этган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…