17:53 / 31.07.2021
2 174

Эрдўған Анталя ва яна тўрт вилоятни фалокат ҳудуди деб эълон қилди


Туркиядаги ўрмон ёнғинлари исканжасида қолган вилоятлар фалокат ҳудуди деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. Гап Анталя, Адана, Мерсин, Муғла ва Усмония вилоятлари тўғрисида кетмоқда.

«Биз мамлакатимиз ярасини тузатиш ва зарарни қоплаш учун барча зарур чораларни кўришда давом этамиз», — деб ёзди у.

Туркия ўрмон ва қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида 28 июлдан 31 июлгача 98та ўрмон ёнғини қайд этилган, улардан 88тасини ўчиришга муваффақ бўлинган.

Эрдўғаннинг вакили Иброҳим Қалин ёнғинларни Туркиянинг миллий фалокати деб атади. У прокуратура ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабини ўрганаётганини айтди.

Ёнғинлар оқибатида Анталяда уч, Мармарисда бир киши ҳалок бўлган, 138 киши шифохонага мурожаат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Анталя ва яна тўрт вилоятни фалокат ҳудуди деб эълон қилди