12:56 / 01.08.2021
6 686

Олимлар Ер аҳолисини «қайтариб бўлмайдиган офат»дан огоҳлантирди


Ердаги иқлим ўзгариши сайёрамизнинг энг муҳим функцияларининг тиклаб бўлмас ёмонлашувига олиб келди, дея огоҳлантирди Орегон университети олимлари. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2020 йил рекорд қайд этилган энг иссиқ уч кўрсаткичдан бири бўлган. Тобора Ер юзидаги иқлим офатлари тез-тез сув тошқинлари, бўронлар ва ўрмон ёнғинлари сони ортиб бормоқда.

Буларнинг барчаси, карбонат ангидрид даражасининг ошиши билан бирга, сайёрани «порох тўлдирилган бочка»га айлантиради, дейди олимлар.

«Ернинг ҳаётий тизимларида кескин ўзгаришлар рўй бераётгани тўғрисида далиллар кўпайиб бормоқда. Метаморфозалар маржон қоялари, Амазонка ўрмонлари ёмғири ва Ғарбий Антарктида ва Гренландия музликлари билан боғлиқ», - дейилади олимлар ҳисоботида.

Гарчи ўтган йили коронавирус дунё бўйлаб ҳаво ифлосланишини бирмунча пасайтирган бўлишига қарамасдан, дунёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазият яхшиланмаган.

Тадқиқотчилар инсониятни табиий инқирозни енгиш учун бирлашишга чақиришган, бунинг асосий сабаби сайёрани одамлар томонидан ҳаддан ташқари эксплуатация қилишидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ер аҳолисини «қайтариб бўлмайдиган офат»дан огоҳлантирди