22:57 / 04.08.2021
6 386

Дубайда аёлларнинг қора кийиниб юриши ва шунда ҳам исиб кетмаслигининг сири нимада?


Фото: Glamour
Дубайга дам олиш учун ташриф буюрган сайёҳлар араб аёлларининг жазирама эканига қарамай, қора кийиниб юрганига гувоҳ бўлади. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ экани ҳақида бундан етти йил аввал Дубайга кўчиб ўтган, араб миллатига мансуб инсонга турмушга чиққан ва эндиликда ушбу мамлакатдаги ўзига хос жиҳатлар билан бўлишиб келадиган блогер Алия TikTok саҳифасида жавоб берган.

Бир неча асрлардан бери арабларда аёллар эркакларнинг сояси ҳисобланиб келган. Шунинг учун улар кўзга ташланмаслик мақсадида ўта камтарона кийиниши керак.

Анъанавий либоснинг қора ранги аёллар қоматини яширишга ёрдам беради. Европаликларни бу шокка солиши мумкин, аммо бегона эркакларнинг эътиборини ўзига тортиш ва қизиқиш уйғотиш Дубай аёллари учун ножоиз ҳисобланади.

Шарқона анъаналар билан ҳаммаси тушунарли бўладиган бўлса, бошқа факт кишини ҳайратга солади: Дубайдаги ёз кунлари термометр устуни юқори даражани кўрсатади. Маълумки, қора ранг қуёш нурларини ўзига тортади. Бир қарашда бундай тун рангидаги қора, узун либосда нозик жинс вакиллари иссиқдан лоҳас бўладигандек кўриниши мумкин. Аммо асло бундай эмас.

Анъанавий аёллар либоси тана учун ёқимли бўлган ва салқин эффект ҳосил қиладиган сифатли шойи матосидан тикилади ва бундай кийимда одам исиб кетмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда аёлларнинг қора кийиниб юриши ва шунда ҳам исиб кетмаслигининг сири нимада?