
Фото: ТАСС
Толиблар бир ҳафталик жанглардан сўнг стратегик муҳим шаҳар — Жузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳри устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Tolo телеканали хабар бермоқда.
Телеканалнинг маълумотига кўра, Афғонистон армияси кучлари ҳозирда маҳаллий аэропорт ҳудудида турибди.
Толиблар бироз аввал Шибирғонга киргани айтилмоқда.
Шибирғон Афғонистон шимолида, Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар