
Фото: «wday.ru»
Бирлашган Араб Амирликларида маҳаллий аёллар кўпинча қора, эркаклар эса оқ кийим кияди. Аввалроқ нима учун қизларнинг қора либос кийишлари ва иссиқда бундай кийимда қанчалик қулай бўлиши ҳақида мақола тақдим этилганди. Энди эса нима учун араб эркаклари узун оқ либос кийиши анъанага айланганини аниқлаш вақти келди.
Маълум бўлишича, амирлик аҳолисининг миллий либослари тарихи узоқ асрларга бориб тақалади. Ва бу танлов мамлакат жойлашган иқлим шароити билан боғлиқ. Дубай чўлнинг ўртасида қад ростлаган, у ерда йил давомида об-ҳаво +45 даражагача иссиқ бўлади ва кўпинча қум бўронлари кузатилади. Шунинг учун миллий кийимнинг асосий вазифаси – терини қуёшдан, сочни чангдан ҳимоя қилиш ва салқинлик.
Бу шартларнинг барчасини эркаклар кийими – кандура бажаради. Анъанага кўра, у табиий матолардан тикилган. Либос деярли ҳар доим оқ бўлиб, араблар орасида олийжаноблик, қадр-қиммат ва муқаддасликни англатади. Оқ ранг қуёш нурларини яхши қайтаради, шунинг учун бу рангдаги нарсалар иссиқ об-ҳаво учун жуда мос келади. Айтганча, қишда БАА араблари бошқа рангдаги либосларни кияди: қаймоқ рангдан оч яшилгача ва ҳатто кўк ҳам бўлиши мумкин.

Фото: «wday.ru»
Эркаклар анъанавий кийимларига алоҳида эътибор қаратади. Улар махсус одоб ва сақлаш шартларига риоя қилишади. Миллий либосни шунчаки ўзини кийиш мумкин эмас, шунинг учун кандура остида араблар ҳар доим махсус кўйлак ва шимга эга бўлади.
БААда ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир мусулмоннинг гардеробида 50 тагача анъанавий оқ либос бор. Агар кийимда озгина ифлосланиш пайдо бўлса, уни зудлик билан алмаштириш керак. Араблар кунига 2-3 марта кийимларини алмаштиради, шунинг учун амирликлар аҳолисини кир кандурада учратиб бўлмайди.
Шунингдек, Шарқ эркаклари учун кийим – бу уларнинг диндорлиги ва мақомини намойиш этишнинг яна бир усули. Кандура бунинг учун жуда мос келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар