3 121
«У тузалади, лекин куйлай олмайди». Шифокор МакSимнинг комадан кейинги тақдири ҳақида гапириб берди

Фото: Pinterest
Яқинда МакSимнинг менежери унинг соғлиғи ҳақидаги хушхабар билан бўлишди. Маргарита Соколованинг айтишича, ўзига келган хонанда сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган, ниҳоят унинг ҳолати барқарорлашган.
Мазкур хабардан сўнг хонанданинг овози тез орада яна янграшидан мухлислар қувонган эди. Аммо шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Андриевский МакSимнинг соғлиғи ҳақида фикр билдирди ва Марина ҳеч қачон қўшиқ куйлай олмаслигини айтди.
«Коронавирус инфекцияси билан газ алмашинуви тўғридан-тўғри содир бўладиган ўпка тўқимасида – алвеолаларда шилимшиқ ҳосил бўлади, бу уларни бутунлай ёпиб қўяди ва газ алмашинуви бузилади. Бунинг учун яхши нафас олиш керак. Натижада одам қўшиқ айтолмайди ва оғир жисмоний машғулотларга дош беролмайди. Механик сунъий нафас олдириш, сўнг тикланиш кўп ойлар давомида, анча узоқ давом этади», – дейди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 июнь куни шифохонага ётқизилган Маринанинг аҳволи ёмонлашгани туфайли унга сунъий нафас олдириш аппарати уланган. Кейинроқ яна бир оғир касаллик аниқланган ижодкорнинг аҳволи ёмонлаши сабаби нима билан боғлиқ экани ҳақида хабар берилган. Аҳволи оғирлашган МакSимни комадан чиқаришнинг иложи бўлмаган.
Бироздан сўнг коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанданинг ҳолати яхшилана бошлаган. Шундан сўнг МакSим унга далда бўлган мухлисларига салом йўллаган. Энди Марина Максимова касаллигидан тўлиқ тузалиш учун кўп ҳаракат қилиши керак бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар