22:14 / 12.08.2021
4 720

Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди»

Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди»
Покистон бош вазири Имрон Хоннинг фикрича, Ашраф Ғани Афғонистон президенти бўлиб турар экан, «Толибон» ҳаракати ҳукумат билан тинчлик музокараларини олиб бормайди. Покистон ҳукумати раҳбари бу ҳақда Reuters агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Имрон Хон Афғонистондаги можарони ҳозирги шароитда тинч йўл билан ҳал қилиш қийин эканлигини таъкидлади.

«Мен «Толибон»ни уч-тўрт ой аввал бу ерга уларнинг олий раҳбарият вакиллари келганида (тинчлик музокараларининг зарурлигига) ишонтирмоқчи бўлдим, – деди Покистон бош вазири. – Толибларнинг шарти шу: Ашраф Ғани (Афғонистон президенти сифатида) бор экан, афғон ҳукумати билан гаплашмайди».

Толиблар ва улар АҚШнинг қўғирчоғи деб ҳисоблайдиган Ашраф Ғани етакчилигидаги ҳукумат вакилларининг ўтган йил сентябрида Қатар пойтахти Дохада бошланган музокаралари ҳеч қандай натижа келтирмади.

Жорий йил 10 август куни Дохада Афғонистондаги қуролли низога ечим топиш мақсадида уч кунлик маслаҳатлашув бошланган, унда бир қатор давлатлар, хусусан, АҚШ вакиллари қатнашмоқда. Афғон сиёсатчилари Покистонни «Толибон»ни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг