Эркаклар сочи, аёллар юриши, телефон тутиши — толибонлар «янги тартиб» ўрнатмоқда

Эркаклар сочи, аёллар юриши, телефон тутиши — толибонлар «янги тартиб» ўрнатмоқда
Фото: «Radiosputnik.ria.ru»
Афғонистоннинг Тахор вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг айтишича, толибонлар босиб олинган ҳудудларда ўз тартибларини ўрната бошлаган, деб хабар берди «РИА Новости».

Унинг сўзларига кўра, Толибон ҳаракати аъзолари янгидан-янги солиқлар жорий эта бошлашган, шунингдек, маҳаллий аҳолини «ноўрин хатти-ҳаракатлари» учун «жазолашмоқда».

Унинг изоҳлашича, толибонлар аёлларга ташқарига чиқиш ва кийим кийиш борасида чекловлар қўйган. Эркакларга соч олдириш тақиқланади. Бундан ташқари, телефонлар текширилади: мабодо толибонлар нуқтаи назаридан мос келмайдиган нарсалар аниқланса, жазоланади.

«Алоҳида фуқаролар ва бутун гуруҳлар Толибон гуруҳлари учун навбатма-навбат овқат тайёрлашга мажбур. Фермерлардан ушр ва закот мажбурий ундирилмоқда. Икки кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш тақиқланади, аёлларга эса эрининг ва яқин қариндошларининг ҳамроҳлигисиз кўчага чиқиш тақиқланади», — деди Тахорда яшовчи Абдулҳолиқ Тахори «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, толибонларнинг хатти-ҳаракати туфайли у яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ ва НАТО мамлакатлари Толибон ва АҚШ вакиллари ўртасида 2020 йилда имзоланган тинчлик шартномаси доирасида амалга оширилаётган қўшинларни 1 майдан республикадан олиб чиқа бошлагач, Афғонистондаги вазият кескинлашган. Афғонистонда ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида қарама-қаршилик мавжуд.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар