00:30 / 15.08.2021
2 659

Трамп ва Помпео Байденнинг Афғонистонга оид тактикасини танқид қилди

Трамп ва Помпео Байденнинг Афғонистонга оид тактикасини танқид қилди
Фото: «Минвал.аз»
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва собиқ давлат котиби Майк Помпео ҳозирги президент Жо Байден маъмуриятининг Афғонистонга нисбатан танлаган тактикасини танқид қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Афғонистондаги фожиали тартибсизликлар, бутунлай очиб юборилган ва вайрон қилинган чегара, рекорд даражадаги жиноятлар, нефть нархининг кескин кўтарилиши, инфляциянинг кўтарилиши ва бутун дунё ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши — менинг ўрним билиняптими?» — деди Трамп.

АҚШ собиқ давлат котиби Майк Помпео, ўз навбатида, Америка собиқ раҳбарининг позициясига қўшилди.

«Мен Байден маъмурияти буни қандай амалга ошираётганини аниқ билмайман, лекин биз қўшинларни олиб чиқиш имкониятини таҳлил қилганимизда, бизда муайян шартлар бор эди», —деди АҚШ собиқ давлат котиби.

«Умид қиламанки, ушбу босқичда ўз халқимизни у ердан оқилона олиб чиқа оламиз, шуни ҳам умид қиламанки, бу нафақат америкаликларни уйга қайтариш зарурлиги билан балки назоратсиз қоладиган майдон «Ал-Қоида», ИШИД ёки бошқа террорчилик гуруҳининг ўчоғига айланмаслигига ишонч ҳосил қилиш билан ҳам мувофиқ келади» — деди Помпео.

АҚШ Трамп президентлиги даврида 2020 йил 29 февралда Доҳада «Толибон» билан шартнома имзолаган: унда АҚШ ва НАТО 2021 йил 1 майгача Афғонистонни тарк этишга ваъда берган ва бунга жавобан «Толибон» ҳам бир қатор кафолатлар берган. Хусусан, гап «Толибон»нинг Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари олиб бориши, АҚШ ва унинг мамлакатдаги манфаатларига қарши ҳужумларни тўхтатиши, террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашдан бош тортиши ҳақида бормоқда.

Апрель ойида АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байден Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар минтақада уларнинг олдига қўйилган барча мақсадларга эришган. Қуролли Кучларни 11 сентябргача тўлиқ чиқариб кетиш режалаштирилган. Америка ва НАТО мамлакатлари қўшинлари 29 апрелдан чиқиб кетишни бошлаган.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан қўшинларини олиб чиқа бошлагач, «Толибон» республикада кенг кўламли ҳужумлар бошлади. «Толибон» Афғонистонда кучайиб бораётганига қарамай, Байден мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиш режасини ўзгартирмаслигини маълум қилди. Июль ойининг бошига келиб, Афғонистондан ҳарбий контингентнинг 90 фоиздан ортиғи олиб чиқилди. Байденнинг сўзларига кўра, қўшинларни август охиригача тўлиқ олиб кетиш режалаштирилган.

Германия, Италия ва Австралия эса Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Помпео Байденнинг Афғонистонга оид тактикасини танқид қилди