19:15 / 17.08.2021
4 236

Кобулда аёллар норозилик намойиши ўтказди

Кобулда аёллар норозилик намойиши ўтказди
Фото: Reuters
Афғонистон пойтахти Кобул марказида бир қанча аёллар норозилик намойиши ўтказиб, ҳукуматда аёллар учун баъзи лавозимлар ажратилишини талаб қилди. Бу ҳақда 17 август куни Khaama Press хабар берди.

Шунингдек, Кунар вилоятида ёшларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Улар «Толибон»дан Афғонистон собиқ ҳукуматининг байроғини сақлаб қолишни талаб қилди. Бу талаб бутун Афғонистонда қўллаб-қувватланмоқда.

«Толибон»нинг баёнотига кўра, эркаклар ва аёллар учун барча таълим муассасалари очиқ, лекин Кобулда ушбу муассасалар ишламаяпти. «Толибон», шунингдек, бир гуруҳ шифокор аёллар билан учрашиб, улардан ўз ишларини давом эттиришни сўради.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистон ҳукумати амалдорларига умумий амнистия эълон қилиб, давлат органларининг фаолиятини қайта тиклашга чақирганди.

15 август куни «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди. Таъкидланишича, «Толибон» ҳукмронлиги остида аёллар таълим олиши ва ишлаши, журналистлар эса ҳодисаларни танқид қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга аёлларнинг барчаси ҳижоб (паранжи) кийиши керак бўлади. «Толибон» кафолат беришича, аёллар уйдан ёлғиз, эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқа олади.

Бундан ташқари, ҳаракат жамоатчилик орасида ўзбошимчалик билан жазолаш ҳолатларига йўл қўймасликни режалаштирмоқда. Қатл қилиш ёки тошбўрон қилиш каби жазоларнинг барчаси фақат суд қарори билан амалга оширилади.

Шунингдек, «Толибон» вакили маълум қилишича, улар инклюзив ҳукумат тузишга интилмоқда, унда афғонистонликларнинг барчаси иштирок эта олади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда аёллар норозилик намойиши ўтказди