22:02 / 20.08.2021
2 283

Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди

Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди
Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва Афғонистон собиқ президенти (2004-2014 й.) Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшер вилоятига келди.

"Биз Панжшер вилояти уламолари, оқсоқоллари ва командирлари билан суҳбатлашдик", - деб ёзди Абдулла.

Музокаралар тафсилоти маълум қилинмаган. Панжшерга боришдан олдин улар "Толибон" раҳбарияти вакиллари билан учрашган.

Аввалроқ толибларга қарши коалиция собиқ раҳбари Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Панжшерни толиблардан ҳимоя қилиш учун қуролли отряд тўплаганини айтганди.

Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг ўзини президент деб эълон қилган собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам Масъудга қўшилгани хабар қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди