15:05 / 24.08.2021
4 003

«Толибон»нинг Aфғонистонни бошқариш услуби маълум бўлди

«Толибон»нинг Aфғонистонни бошқариш услуби маълум бўлди
Фото: Коммерсант
«Толибон» Aфғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузади. Бу ҳақда Foreign Policy журнали хабар бермоқда.

Кенгашнинг энг нуфузли уч кишиси Aбдул Ғани Бародар (сиёсий ишлар бўйича Толибон бошлиғининг ўринбосари), Муҳаммад Ёқуб (Толибон бошлиғининг ҳарбий ишлар бўйича ўринбосари) ва Халил ал-Раҳмон Ҳаққоний («Ҳаққоний тармоғи»нинг юқори мартабали аъзоси) бўлади.

Толибон президентлик лавозимини ёки бошқа ягона раҳбарни қайта тикламоқчи эмас, лекин айни пайтда олдинги ҳукумат аъзоларига янги кенгашда ўринларни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, Толибон инклюзив бошқарув органини яратмоқчи.

Нашрнинг хабар беришича, толиблар Aҳмад Масъудни ҳам ҳукмрон кенгашда кўришни хоҳлашади. Бироқ, Панжшер вилоятида жойлашган толибларга қаршилик кучларига Масъуднинг раҳбарлик қилиши унинг кенгашга киришини даргумон қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон»нинг Aфғонистонни бошқариш услуби маълум бўлди