23:15 / 30.08.2021
2 896

Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади

Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади
Фото: Getty Images
COVID-19 ни келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси ҳар ҳафта, яъни илгари ўйлангандан икки баравар кўп мутацияга учрайди. Буюк Британиянинг Бат ва Эдинбург университетлари генетиклари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, шу пайтгача коронавирусни ўрганаётган тадқиқотчилар кўплаб мутацияларни пайқамаган, улар янги штаммларнинг пайдо бўлиш тезлигини баҳолашда секвенланмаган ва ҳисобга олинмаган. Муаллифларнинг фикрича, кўпинча юз берган мутация вируснинг ўзига зарар етказиб, унинг яшаб қолиш имкониятини пасайтирувчи «салбий селексия» намуналарига эътибор берилмаган. Аксарият олимлар диққатини янги штамм аввалгисидан кучлироқ бўлган, масалан, юқумлироқ дельта штаммининг ижобий селексия намуналарига қаратган.

«Тадқиқот шуни кўрсатдики, агар инсон COVID-19 билан бир неча ҳафтадан зиёд оғриса, вирус унинг организмида мутацияга учраши мумкин», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Лоренс Херст.

У коронавируснинг алфа штамми узоқ вақт даволанган инсон танасида пайдо бўлганини эслатиб ўтди. Таъкидланишича, бу COVID-19 нинг оғир шаклига чалинганлар изоляцияда бўлиши зарурлигини тасдиқлайди.

Тадқиқотни Бат университетининг Милнер эволюция маркази ва Эдинбург университети тиббий тадқиқотлар кенгашининг инсон генетикаси бўлими ходимлари олиб борган. Уларнинг натижалари Genome Biology and Evolution’да чоп этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади