23:13 / 01.09.2021
2 923

Эрон ва Покистон чегарасида минглаб афғонлар тўплангани маълум қилинди

Эрон ва Покистон чегарасида минглаб афғонлар тўплангани маълум қилинди
Фото: vzglyad.az
Афғонлар “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагандан кейин мамлакатдан чиқиб кетишга уринишмоқда. Кобул аэропорти ёпилгандан кейин одамлар қўшни давлатларга қуруқлик орқали ўтмоқчи.

Афғонистоннинг кўплаб фуқаролари Кобул аэропортидан эвакуация ишлари тўхтатилгандан кейин ҳар қандай йўл билан мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Одамлар Покистон ва Эрондаги чегара ўтиш жойлари томон йўналмоқда.

Кўплаб одамлар чегаранинг Афғонистон томонида эшиклар очилишини пойламоқда”, деб айтган Покистон ҳукуматининг Торкхам чегара ўтиш жойидаги вакили.

Шунингдек, Афғонистон ва Эрон чегарасидаги Ислом-Қалъадаги чегара ўтиш жойида кўплаб афғонлар кузатилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг