date
views 2 395

«Хитой бизнинг бутун дунё бозорига чиқадиган дарвозамиздир» — «Толибон» вакили

«Хитой бизнинг бутун дунё бозорига чиқадиган дарвозамиздир» — «Толибон» вакили
Фото: AP
«Толибон» Хитойни ўзининг асосий ҳамкори сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид Repubblica газетасига берган интервьюсида айтди.

«Хитой бизнинг асосий ҳамкоримиз ҳисобланади, у биз учун фундаментал ва ўзига хос имконият тақдим этади, чунки инвестиция киритиш ва мамлакатимизни тиклашга тайёр», — деди у.

Мужоҳид Хитой илгари сураётган «қадимий Буюк ипак йўлини қайта тиклайдиган» «Бир камар – бир йўл» ташаббусига эътибор қаратди.

«Бундан ташқари, бизда хитойликлар ёрдамида қайта тикланадиган ва модернизация қилинадиган бой мис конлари бор. Хитой бизнинг бутун дунё бозорига чиқадиган дарвозамиздир», — деди толиблар вакили.

18 август куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян Хитой «Толибон» ҳукумати билан дипломатик алоқалар ўрнатишга тайёрлигини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Хитой бизнинг бутун дунё бозорига чиқадиган дарвозамиздир» — «Толибон» вакили