date
views 8 816

Толиблар Панжшер вилояти марказига ҳужум бошлади

Толиблар Панжшер вилояти марказига ҳужум бошлади
Фото: EPA /ТАСС
«Толибон» ҳаракати Панжшер вилояти маркази – Бозорак шаҳрига ҳужум бошлади. Бу ҳақда AfghanUrdu ресурси хабар бермоқда.

«Ҳозирда толиблар уч тарафдан пойтахт Бозоракка ҳужум қилмоқда. «Толибон» Панжшерда ва пойтахт томон ҳаракатланмоқда», — дейилади хабарда.

Толиблар аввалроқ вилоятдаги етти тумандан тўрттасини ўз назоратларига олганини маълум қилганди.

Ўз навбатида, Панжшердаги қаршилик кучлари вакили Фоҳим Даштий бу хабарни рад этган. Унинг сўзларига кўра, толибларнинг ҳужумлари қайтарилган, фронт водийга киришдаги барча йўллар устидан назоратни сақлаб қолган.

Панжшер ҳозирда толиблар назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар Панжшер вилояти марказига ҳужум бошлади
-->