09:03 / 06.09.2021
2 055

Британия махсус кучлари паранжида Афғонистондан қочиб кетишди

Британия махсус кучлари паранжида Афғонистондан қочиб кетишди
“Буюк Юританиянинг махсус кучлари SAS бўлинмасининг аскарлари аёллар кийимида Афғонистондан қочиб кетишди. Шу тариқа, улар “Толибон” жангариларини алдашга муваффақ бўлишди”, деб хабар беради Daily Express.

Буюк Британиянинг 20 га яқин элита махсус кучлари жангчилари Афғонистон жанубида ўз ҳолларига ташлаб қўйилган ҳолда қолишди. Британия Мудофаа вазирлиги уларни олиб кета олмади, шунинг учун ҳарбийлар Кобулга ўзлари етиб келишлари керак эди.

Инглизлар учун энг катта қийинчиликлар “Толибон” босиб олган Кобул орқали Ҳамид Карзай аэропортига борадиган йўлда бўлган. Махсус кучлар толиблардан қўрқиб, аёллар либосини кийиб олишган. Қочишнинг барча иштирокчилари юзларини парда билан ёпган. Улар ҳарбий қурол ва ускуналарнинг катта қисмини ташлаб кетишган.

Уларни бир неча бор тўхтатган “Толибон” патруллари шубҳали нарсани сезмаган. Натижада Британия махсус кучлари аэропортга етиб келишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия махсус кучлари паранжида Афғонистондан қочиб кетишди