09:31 / 06.09.2021
2 824

«Толибон» АҚШ ҳарбий техникаларини Эронга бериб юбормоқда

«Толибон» АҚШ ҳарбий техникаларини Эронга бериб юбормоқда
“Толибон” Эрон ҳукуматига берган АҚШ ҳарбий машиналари карвони Теҳронга кетаётган тасвирлари тарқалган.

«Бу машиналарнинг йўқотилиши АҚШ учун яна бир шармандаликдир ва келажакда бу машиналар қимматли техник маълумотларни олиш ёки ўзларини АҚШнинг Ироқдаги кучлари сифатида тарғиб қилиш учун ишлатилса, зарар етказиши мумкин», деган мудофаа ва хавфсизлик бўйича мақолалар ёзувчи журналист Жонатан Китсон.

31 август куни АҚШ қўшинлари Афғонистон пойтахтини тарк этгач, Кобулда “Толибон” Америка қурол-яроғ ва асбоб-ускуналарини намойиш қилгани яна бир ташвиқот зарбаси бўлган эди.

Вашингтон махфий хизматларига жиддий саволлар бериш керак, чунки улар бундай сценарий рўй бермайди деб, хато қилишган.
Колоннада “хаммер”лар – Америка ҳарбий саноатининг ютуғи бўлган оғир зирҳли мина машиналари ҳам бор эди.

Клипни жойлаштирган ижтимоий медиа канали эронликлар бир нечта Америка танкларини қайтариб берганини хабар қилган.
“Толибон”лардан мағлуб бўлишидан олдин Афғонистон хавфсизлик кучларига 70 мингдан ортиқ автомобиль берилган.

Вашингтоннинг айтишича, Яқин Шарқдаги асосий рақиби Эрон толибларнинг тўсатдан ҳокимият тепасига келишини қўллаб-қувватлаб, уларни ҳарбий доктрина ва махсус техникадан фойдаланишга ўргатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» АҚШ ҳарбий техникаларини Эронга бериб юбормоқда