08:30 / 13.09.2021
931

Беларусь Россиядан 1 миллиард доллардан кўпроққа қурол сотиб олади

Беларусь Россиядан 1 миллиард доллардан кўпроққа қурол сотиб олади
Фото: Виктор Толочко / РИА Новости
Беларусь Россиядан 1 млрд доллардан кўпроққа қурол сотиб олишни режалаштирмоқда ҳамда Москва билан республикага С-400 мажмуалари етказилишини муҳокама қилмоқда.

Ҳозирда С-300 мажмуалари билан Беларуснинг ғарбий йўналиши тўлиқ ҳимояланган. Бироқ бизда жанубий йўналиш ҳам қўшилди”, деб айтган Лукашенко.

Беларусь президентининг таъкидлашича, Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан ўтган музокаралар давомида мудофаа ва хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратилди. Унинг айтишича, Путин унга баллистик ракеталарга қарши мўлжалланган янги С-500 мажмуалари ҳақида сўзлаб берган.

Жуда самарали мажмуа. Мен унга С-400 ҳақида яна бир бор эслатиб ўтдим, уни қаерларга қўймоқчилигимизни айтдим. Бизга жанубдан хавф вужудга келмоқда. Биз бунга тайёрланишимиз керак – бизда Украина билан 1200 кмлик чегара бор. Шу сабабли ушбу периметрни ёпишимизга тўғри келади. Бизга бунда С-400 жуда қўл келиши ҳақида гаплашдик”, деб таъкидлаб ўтган Лукашенко.

Беларусь президенти 2025 йилгача Минскка етказиладиган қурол учун Россия раҳбариятига миннатдорлик билдирган. “Бу ўнлаб самолётлар, улардан бир қисми етказиб берилди, бу бир неча ўнлаб Тор-М2 вертолётлари. Жуда катта ҳажм. Биз ва Россия НАТО қўшинлари билан тўқнаш келадиган ғарбий йўналишни жуда жиддий қабул қиламиз. Улар (НАТО) ўзини қандай тутаётганини кўряпсиз-ку. Шу сабабли 1941 йилдаги воқеаларни ҳисобга олиб бўшашмаслик лозим. Ўшанда бизни тинчлатиб, иғвогарликларга жавоб қайтармаслик айтилганди. Кейин эса қақшатқич зарбага учрагандик ва деярли бутун Беларусь 2-3 ой ичида бой берилганди. Тарих кўп нарсага ўргатади”, деб айтган Беларусь раҳбари.

Унинг айтишича, Беларусь ва Россия “ўз ракеталарини қўшни давлатларга қаратмаган, самолётлари улар ҳудудига зарба бериш учун шайланмаган”. “Биз ўз еримизни ҳимоялашга тайёрланмоқдамиз. Беларусь-Россия иттифоқига ўзга ерлар керак эмас. Ўзимизникини эпласак ҳам катта гап”, деб ўз сўзларини ниҳоялаган Лукашенко.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Беларусь Россиядан 1 миллиард доллардан кўпроққа қурол сотиб олади
[/banner_pushhouse